96 ёшли миллиардер ниҳоят пенсияга чиқди
Дунёнинг энг бой инсонларидан бири — 96 ёшли Уоррен Баффет Berkshire Hathaway директорлар кенгаши раиси лавозимини тарк этди. У шу тариқа компания бошқарувини босқичма-босқич тарк этиш жараёнини якунига етказди.
Янги раис — унинг ўғли Ҳовард Баффет. Таниқли инвесторнинг ўзи фахрий раис мақомини олди, у директорлар кенгаши аъзолигини сақлаб қолди ва компанияга маслаҳат беришда давом этади.
Баффет ярим асрдан кўпроқ вақт давомида Berkshire Hathaway раҳбари бўлди, собиқ тўқимачилик компаниясини қарийб триллион долларлик конгломератга айлантирди. У 2026 бошида компания директорлигини узоқ йиллик ўринбосари Грег Абелга топширган, компаниянинг келгуси бошқаруви айнан Абелнинг измида бўлади.
Ҳовард Баффетнинг вазифаси эса — директорлар кенгашини бошқариш ҳамда отаси барпо этган «корпоратив маданиятни сақлашда кўмаклашиш».
Уоррен Баффетнинг ўзи раҳбарлик лавозимларидан узил-кесил кетишини қисқагина изоҳлади: «Вақт ҳамиша ғолиб».
