Суперлигада бугун 4 та учрашув бўлиб ўтади

Суперлигада бугун 4 та учрашув бўлиб ўтади

Ўзбекистон Суперлигасида бугун, 20 сентябрь куни 22-тур баҳслари давом эттирилади.

Кун дастуридан жами 4 та учрашув ўрин олган. Дастлаб соат 17:15 да «Андижон» ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилади.

Соат 18:00 да «Сурхон» ва «Қўқон-1912» жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Кейинроқ, 19:00 да «Сўғдиёна» ОКМК билан куч синашади.

Куннинг сўнгги учрашувида эса «Локомотив» чемпионлик учун курашаётган «Нефтчи»ни қабул қилади. Ушбу баҳс соат 19:30 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча «Пахтакор» «Машъал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, 49 очко билан турнир жадвали пешқадамлигига кўтарилган эди. «Нефтчи» эса 48 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

 

20 сентябрь. Суперлига, 22-тур:

 

«Андижон» — «Насаф» — 17:15

«Сурхон» — «Қўқон-1912» — 18:00

«Сўғдиёна» — ОКМК — 19:00

«Локомотив» — «Нефтчи» — 19:30

Дўстларингизга ҳам юборинг: