Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади
Президент қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 декабргача «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот портали ишга туширилади.
У орқали иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича онлайн мурожаат қилиш мумкин бўлади.
Мансабдор шахс ёки масъул ходимга оид мурожаатлар юқори турувчи инстанцияга, ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари бўлса, «112» орқали ваколатли органга юборилади.
