Қозоғистонда Каспий денгизидаги фожиа сабаб мамлакатда умуммиллий мотам эълон қилинди
Кеча денгизидаги машғулотлар вақтида 19 нафар ҳарбийни сув оқизиб кетган эди. Улардан 12 нафари ҳалок бўлгани айтилган. Яна 2 нафар ҳарбий бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Ҳалок бўлганлар орасида Қозоғистон чемпионати совриндори, 20 ёшли Сержан Аяпберген ҳам бўлган. У армияга қадар бир неча йил самбо ва дзюдо билан шуғулланган.
