Энди олган субсидиясини оқлай олмаган фермерлар пулни давлатга қайтариб беради 

Энди олган субсидиясини оқлай олмаган фермерлар пулни давлатга қайтариб беради 

 

 

Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган аграр лойиҳага кўра, келгуси йилдан пуллар фақат аниқ натижа ва ҳосилдорликка қараб берилади.

 

Агар сув тежовчи технология учун субсидия олиб, 2-3 йил ичида белгиланган кўрсаткич бажарилмаса, маблағ давлатга қайтариб олинади.

 

Шунингдек, 2027 йилдан бошлаб боғлардаги дарахтлар, четдан келган чорва ва полиз экинларини ҳам суғурталаш тизими йўлга қўйилади.

 

Йил давомида 45 мингта агрокорхона суғурта билан қамраб олиниб, барча жараёнлар инсон омилисиз, онлайн бажарилади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: