Покистонда теракт оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Покистонда теракт оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида содир бўлган портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Rescue 1122 тезкор хизмати маълум қилди.
Ҳужум учун жавобгарликни Покистондаги қуролли гуруҳ — «Теҳрик-и Толибон Покистон» (ТТП) ўз зиммасига олди.

Портлаш Дера Исмоил-Хон округининг Даразинда ҳудудидаги Амана Мела яқинида содир бўлган. Воқеа жойига Даразиндадан қутқарув гуруҳлари етиб бориб, жабрланганларга ёрдам кўрсатган. Жароҳатланганлар шифохоналарга олиб кетилган.

Хайбер-Пахтунхва вилояти Покистоннинг Афғонистон билан чегарасига яқин жойлашган. Мазкур ҳудуд вақти-вақти билан қуролли гуруҳлар ҳужумларига учраб туради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: