Трамп Эронга қарши янги зарбалар беришни кўриб чиқмоқда

Трамп Эронга қарши янги зарбалар беришни кўриб чиқмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг Ҳормуз бўғозини очиш режасига шубҳа билан қарайди ва Конгрессдаги оралиқ сайловлардан сўнг ислом республикасига қарши зарбаларни қайта бошлаш вариантини кўриб чиқмоқда, деб ёзади Wall Street Journal газетаси.

«Трамп шахсий суҳбатларида Эрон унинг талабларини бажаришига шубҳа қилади ва ўз ходимларига бомбардимонлар қайта бошланиши мумкинлигини айтган», – дейилади нашрда.

Нашр манбаларига кўра, АҚШ раҳбари ҳали якуний қарор қабул қилмаган, унинг позициясига ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Конгрессга оралиқ сайловлар натижалари таъсир қилиши мумкин. Бунда эҳтимолий зарбалар кўлами ошкор этилмаяпти.

Жума куни Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи Теҳрон воситачилар орқали Вашингтонга Ҳормуз бўғозини очиш бўйича етти кунлик режани тақдим этганини маълум қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: