Шаҳноза Мирзиёева болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазосини таклиф қилди
Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги қонунчиликка ўзгартиришлар бўйича таклифларни бир неча ой давомида тайёрлаб, кўриб чиқиш учун тақдим этган.
Шунингдек, ота-оналарнинг фарзандларига ғамхўрлик қилмаганлиги, педагогларнинг зўравонлик ва камситиш ҳолатлари учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.
Жабрланган болаларга тергов ва суднинг ҳар бир босқичида юридик ёрдам ҳамда ҳимоя кафолатланиши ҳам кўзда тутилган.
