Путин йил бошидан бери Россия армияси сонини тўртинчи марта оширди
Мамлакат Қуролли Кучларининг штат сони 2 441 630 нафарга етказилди. Шундан 1 550 500 нафари ҳарбий хизматчилардир. 2026 йил бошидан бери Россия армиясининг штат сони тўртинчи марта оширилмоқда.
Қарор ҳужжат имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Россия президенти урушда ортиб бораётган йўқотишлар фонида бир йил ичида тўртинчи марта ўз армияси сонини оширди. Кремль уларни тўлдириш учун 2026 йил охиригача 300 минг ҳарбий хизматчини чақиришни режалаштирмоқда, дейди Украина расмийлари.
Душанба куни Россия президенти Владимир Путин армия сонини 15,5 минг кишига ошириш ва бунинг учун федерал бюджетдан зарур маблағ ажратиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
