АҚШ Яқин Шарқдаги ҳарбий кучларини яна 9–10 минг кишига оширади

АҚШ Яқин Шарқдаги ҳарбий кучларини яна 9–10 минг кишига оширади

Пентагон Яқин Шарққа учинчи авиаташувчи зарба гуруҳини ва денгиз пиёдалари билан қўшимча кемаларни юборади, бу эса минтақадаги Америка кучлари сонини яна 9-10 минг кишига оширади.

The Wall Street Journal хабарига кўра, бу ҳақда америкалик расмийлар маълум қилган.

Қўшимча кемалар, қирувчи самолётлар, денгиз пиёдалари ва ҳарбий денгизчилар ноябрь ойи охирига қадар минтақага етиб бориши кутилмоқда.

Газета маълумотига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп оралиқ сайловлардан кейин Эронга зарбаларни қайта бошлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. WSJ манбалари таъкидлашича, у яқинда ўз ёрдамчиларига ноябрь ойида бомбардимонлар қайта бошланишини кутаётганини айтган.

Theodore Roosevelt авиаташувчи зарба гуруҳи режалаштирилган жойлаштириш доирасида 27 сентябрь куни Сан-Диегодан йўлга чиққан.

Эртаси куни эса таркибида 13-экспедиция бўлинмаси денгиз пиёдалари бўлган учта кемани ўз ичига олган Makin Island амфибия гуруҳи ҳам денгизга чиққан.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: