Полша эҳтимолий урушга тайёргарлик кўрмоқда — Rzeczpospolita
Нашр маълумотларига кўра, Полша Мудофаа вазирлиги Кенг қамровли мудофаага тайёргарлик тўғрисидаги янги қонунни ишлаб чиқмоқда. У ҳарбий ҳолат жорий этилишидан аввал Полша ва иттифоқчилар қўшинларини кўчириш, инфратузилмани тайёрлаш ҳамда мамлакатни тезроқ тўлиқ мудофаа ҳолатига келтириш имконини беради.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси ҳозирча Мудофаа вазирлигида келишув босқичида турибди.
