Польша Украинадаги уруш туфайли қарийб 500 миллиард евро зарар кўргани маълум қилинди
Польша Украинадаги уруш оқибатида қарийб 500 миллиард евро миқдорида иқтисодий зарар кўрган.
Бу ҳақда Польша парламентининг Украина билан ҳамкорлик масалалари бўйича кенгаши раҳбари, ҳукмрон «Фуқаролик коалицияси» партияси депутати Павел Коваль Polsat News телеканали эфирида маълум қилди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, мазкур ҳисоб-китоблар Польша Бош статистика бошқармаси раҳбари билан ҳамкорликда ташкил этилган махсус иқтисодчилар гуруҳи томонидан амалга оширилган.
«Биз Бош статистика бошқармаси раҳбари билан биргаликда тузган гуруҳнинг ҳисоб-китоблари шуни яққол кўрсатмоқдаки, Украинадаги урушдан Польша каби можарода бевосита иштирок этмаётган давлатлар ҳам зарар кўрмоқда.
Масалан, Польшанинг йўқотишлари қарийб 500 миллиард еврога етган.
