Ўзбекистонда пенсионерларга темирйўл чипталари учун 20% чегирма берилади
1 ноябрдан 30 ноябргача «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида пенсионерлар ички йўналишлардаги поезд чипталарини 20% чегирма билан харид қилишлари мумкин.
Имтиёз кимларга берилади?
– 55 ёшдан ошган аёлларга;
– 60 ёшдан ошган эркакларга;
– Пенсия олувчи Ўзбекистон фуқароларига.
Чегирмали чипталарни онлайн тарзда ёки темирйўл вокзалларидаги кассалардан харид қилиш мумкин.
