Самарқандга кириш 5 кунга чекланади
Самарқанд икки йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилади.
18–22 октябрь кунлари Самарқандга кириш йўлларида, шунингдек, Регистон, Афросиёб ва Ибн Сино каби марказий кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Ҳайдовчилар айланма йўллардан ҳаракатланишлари мумкин. Тезкор хизмат автомобиллари учун истисно мавжуд бўлади.
Тадбирлар:
▪️19–20 октябрь — Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари, жумладан, Марко Рубио иштирокида C5+1 учрашуви бўлиб ўтади.
▪️21–22 октябрь — 100 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирокида болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон саммити ўтказилади.
