Трамп Меланиянинг Россия ва Украина бўйича музокаралардаги ролини ошириши мумкин

Трамп Меланиянинг Россия ва Украина бўйича музокаралардаги ролини ошириши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп рафиқаси Мелания Трамп келажакда Россия ва Украина билан боғлиқ дипломатик мулоқотларда янада фаолроқ иштирок этиши мумкинлигини билдирди.

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.

«Шундай деб ўйлайман. Менимча, ҳозир у бу ишни профессионал дипломатлардан ҳам яхшироқ уддалаяпти», — деди Трамп.

Шу тариқа, АҚШ президенти биринчи хонимнинг дипломатик саъй-ҳаракатларига юқори баҳо бериб, унинг келгусидаги иштирокини истисно қилмади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: