Нидерландия армияси қўмондони Европани кенг кўламли можарога тайёрланишга чақирди

Нидерландия армияси қўмондони Европани кенг кўламли можарога тайёрланишга чақирди

Нидерландия Қуролли кучлари бош қўмондони Онно Эйхелсхейм мамлакат кенг кўламли ҳарбий можарога тайёргарлик кўриши зарурлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, бундай тўқнашув қандай шаклда кечишини ҳозирча аниқ айтиш қийин.

«Лента.ру» хабар беришича, Эйхелсхейм бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги «Икс» саҳифасида ёзган.

«Биз кенг кўламли можарога тайёргарлик кўришимиз керак», — деб таъкидлаган у.

Қўмондон Украинадаги жанглар замонавий уруш ҳақидаги аввалги тасаввурлар қанчалик тез ўзгариши мумкинлигини кўрсатаётганини қайд этган. Унинг фикрича, армиянинг жанговар самарадорлиги ўзгарувчан шароитларга мослашиш ва олинган тажриба асосида тез ўрганиш қобилиятига боғлиқ.

Эйхелсхейм эҳтимолий можаронинг аниқ сценарийсини келтирмаган. Унинг баёноти Нидерландиянинг ҳарбий тайёргарликни кучайтириш ва замонавий уруш шароитларига мослашиш заруратига эътибор қаратади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: