Бухоро вилоятида вояга етмаган қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилгани юзасидан жиноий иш очилди

Бухоро вилоятида вояга етмаган қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилгани юзасидан жиноий иш очилди

Аниқланишича, 2026 йил 23 октябрь куни Қоракўл тумани ҳудудида фуқаро Ш.Р. томонидан 2018 йилда туғилган вояга етмаган қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни прокуратура назоратида.

Қоракўл туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан вояга етмаган қиз ҳолати ўрганилиб, унга зарур ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Мазкур ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан назоратга олинган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: