Binanceга киберҳужум Шимолий Корея ҳакерларининг иши дейилмоқда
Аввалроқ Binance криптобиржаси ҳакерлар ҳужумидан 6,3 млрд доллар зарар кўргани ҳақида хабар берилганди.
Криптовалюта транзакцияларини кузатувчи таҳлилчилар ушбу ҳужумни Шимолий Кореянинг Lazarus гуруҳига тегишли TraderTraitor бўлинмаси билан боғлашди.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳакерлар Binance компаниясининг DevOps муҳандиси ноутбуки орқали биржанинг ички тизимларига сизиб кирган ва ноқонуний операцияларни амалга ошириш имкониятига эга бўлган. Криптобиржа ҳужумга учраган маблағларнинг қарийб 3 миллиард долларини музлатишга улгарган, қолганлари бутунлай йўқотилган.
