Осиё кубоги сабаб Саудия Арабистони чемпионати тақвими ўзгарди

Осиё кубоги сабаб Саудия Арабистони чемпионати тақвими ўзгарди

Саудия Арабистони Про-лигаси 2026/27 йилги мавсум тақвимига ўзгартириш киритмоқда. Бунга 2027 йилги Осиё кубоги ўтказиладиган муддатнинг ўзгариши сабаб бўлди.

3 ноябрь куни Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган қитъа чемпионати бошқа санага кўчирилгани маълум қилинган эди.

Шундан сўнг мамлакат Про-лигаси 13-тур баҳсларини ҳам кейинроқ ўтказишга қарор қилди. Янги тақвимни тузишда футболчиларнинг дам олиш вақти ва мавсум давомидаги ўйинлар тақсимоти ҳисобга олинади.

Ўзгаришлар клублар билан келишиб олингач, 13-тур учрашувларининг янги саналари эълон қилинади.

Айни пайтда Саудия чемпионатида 11 та ўйин ўтказган «Ал-Ҳилол» пешқадамлик қилмоқда. Криштиану Роналду ҳаракат қилаётган «Ан-Наср» етакчидан 2 очко ортда бормоқда.

«Ал-Қодисия» эса «Ан-Наср»дан қўшимча кўрсаткичлар бўйича устун, бироқ рақибига нисбатан битта кўпроқ учрашув ўтказган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: