АҚШда демоктарлар ғалабаси: Сем Алтман бутун OpenAI номидан сунъий интеллект инсонлар назорати остида бўлиши тарафдори бўлиб чиқди.

АҚШда демоктарлар ғалабаси: Сем Алтман бутун OpenAI номидан сунъий интеллект инсонлар назорати остида бўлиши тарафдори бўлиб чиқди.

Йирик технологик компаниялар раҳбарлари АҚШдаги сайловлар фонида тўнини тескари кийиб олдими? Сем Алтман бутун OpenAI номидан сунъий интеллект инсонлар назорати остида бўлиши тарафдори бўлиб чиқди. Энг қизиғи, яқиндагина у тараққиёт йўлида қурбонликлар муқаррар, деб ёзган эди.

Бу ўзгариш кеча Конгресс сайловларида демократлар ғалаба қозониши биланоқ юз берди. Сўнгги икки йил давомида уни Трамп партияси назорат қилиб келган, бироқ энди вазият ўзгарди.

Техногигантлар Трамп маъмуриятини «яхши дўст» деб билишарди — уларга солиқ имтиёзлари, дата-марказларни қуришга рухсат ва давлат шартномалари тақдим этилган. Энди эса улар демократ стратегларга бирма-бир қўнғироқ қилиб, келишиш йўлларини излашмоқда.

Компанияларга аллақачон суриштирувлар, сунъий интеллектни қатъий тартибга солиш ва маълумотлар марказлари учун чекловлар билан таҳдид қилинмоқда. Ҳозир ҳатто Илон Маск асосий қароргоҳ қилиб олган Техас ҳам демократлар назорати остига ўтди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: