Гарри Кейн «Бавария» билан шартномасини 2029 йилгача узайтирди

Гарри Кейн «Бавария» билан шартномасини 2029 йилгача узайтирди

«Бавария» 33 ёшли ҳужумчи Гарри Кейн билан шартномани узайтирганини расман эълон қилди.

 

Мюнхен клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, томонлар 2029 йилгача мўлжалланган янги келишувга эришган.

 

Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, «Олтин тўп» соҳиби янги шартнома бўйича йилига камида 25 миллион евро маош олади. Ҳужжатлар 4 ноябрь, чоршанба куни имзоланган.

Кейн 2023 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилмоқда. Англиялик ҳужумчи шу вақтга қадар жамоа сафида 161 та учрашув ўтказиб, 156 та гол урган ва 41 та голли узатмани амалга оширган.

 

У «Бавария» билан икки марта Германия чемпионига айланган, шунингдек, мамлакат кубоги ва икки бор Суперкубокни қўлга киритган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: