Xiaomi хонадонда мустақил ишлайдиган роботни синовдан ўтказди
Хитойнинг Xiaomi компанияси уй юмушларини мустақил бажаришга мўлжалланган Xiaomi Robotics сунъий интеллект тизимини намойиш этди.
30 дақиқалик синов давомида робот хонадоннинг учта хонасида 50 дан ортиқ кетма-кет вазифани бажаришга муваффақ бўлди. Тизим турли маиший юмушларни бажариш имкониятларига эга бўлиб, уй шароитида фойдаланиш учун ишлаб чиқилмоқда.
Мазкур ишланма Жаҳон интернет конференцияси доирасида фан ва технологиялар йўналишидаги махсус мукофотга ҳам сазовор бўлди.
