Пиёз нархи нега қимматлаганига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳ берди
Ўзбекистонда пиёз етиштириш ҳажми ички талабдан 35 фоизга кўп бўлса-да, Сурхондарё каби ҳудудларда маҳсулотнинг чакана нархи 4 500 сўмгача қимматлади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, нархларнинг кўтарилишига эртапишар ҳосил захирасининг тугагани, маҳсулотни бошқа ҳудудлардан ташишдаги логистика харажатлари ҳамда олибсотарларнинг устамалари таъсир кўрсатяпти.
