Эрон ҳукумати АҚШнинг эҳтимолий зарбаларидан хавотирланиб, аҳолига ёд таблеткалари ва радиациядан ҳимояланиш бўйича йўриқномалар тарқатмоқда

Эрон ҳукумати АҚШнинг эҳтимолий зарбаларидан хавотирланиб, аҳолига ёд таблеткалари ва радиациядан ҳимояланиш бўйича йўриқномалар тарқатмоқда

Эронда ядровий объектлар яқинида яшовчи аҳолига ёд таблеткалари тарқатила бошланди. Мамлакат ҳукумати АҚШ томонидан янги зарбалар берилиши ва бунинг оқибатида радиоактив ифлосланиш юзага келишидан хавотирда. Бу ҳақда The Times газетаси хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, ядровий объектлардан 2–3 километр радиусда жойлашган аҳоли пунктлар аҳолиси ёд препаратларини олмоқда. Эрон соғлиқни сақлаш тизими вакили бундай чоралар эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик доирасида кўрилаётганини тасдиқлаган.

Хавотирга сабаб бўлаётган объектлардан бири — Пикакс тоғи остида жойлашган ерости мажмуаси. Тахминларга кўра, у АҚШ ҳарбий авиациясининг эҳтимолий нишонларидан бири бўлиши мумкин.

Мажмуанинг айрим иншоотлари ер сатҳидан 80–100 метр чуқурликда жойлашгани тахмин қилинмоқда. Бундай чуқурлик уни оддий авиация бомбалари билан йўқ қилишни анча қийинлаштиради.

Аввалроқ, АҚШ ва Исроил Эронга қарши янги ҳарбий зарбалар бериш режасини ишлаб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Октябр ойи ўрталарида АҚШ уруш вазири Пит Ҳегсет Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашган. Улар Эронга қарши фаол ҳарбий кампанияни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: