Украинада доимий тинчлик барқарор бўлишини истайман – Путин
Россия Президентининг Трампнинг махсус вакиллари билан учрашувдаги бошқа баёнотлари:
— Украина ҳудудидаги хорижий қўшинлар Россия Қуролли кучлари учун қонуний нишон бўлади;
— Украина ҳудудида хорижий қўшинларнинг бўлиши қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат; бу Россия миллий хавфсизлигига таҳдид солади.
— Россия Европа билан мулоқот эшикларини ҳеч қачон ёпмаган; буни европаликларнинг ўзлари қилишган.
— Россия АҚШнинг Европа билан ҳамкорлик қилишини ҳамда европаликларга ўзлари нима истаётганини — тинчликми ёки урушми — ҳал қилиб олишларида ёрдам беришини истайди.
— Путиннинг таъкидлашича, Россия учун Украина билан фақат битта чегара чизиғи мавжуд — бу давлат чегарасидир.
— Путин Олешки шаҳрида қўлланилган тажрибага асосланиб, Константиновкадан гуманитар миссия ташкил этишни таклиф қилди.
— Россия Константиновкани назорат қилади ва бундай гуманитар миссия хавфсизлигини таъминлашга тайёр.
— Россияга Константиновка яқинидаги ҳудудни миналардан тозалаш учун беш кун керак бўлади; агар Киев шаҳарни ўз назоратида деб даъво қилса, у ҳолда ўз томонидан хавфсизликни таъминлаши лозим.
— Агар Европа қўшинлари Украинага киритилса, «уруш қайта бошланади».
