Кофеинсиз қаҳва ҳам мия фаолиятини яхшилаши мумкин — тадқиқот
Кофеинсиз қаҳва истеъмол қилингандан кейин 30 дақиқа ичида мия фаолиятини ўзгартиради ва уни яхшилайди. Бу хулосага хитойлик олимлар келишди, тадқиқот натижалари Frontiers in Neurology журналида чоп этилган.
Тадқиқотда 31 нафар кўнгиллилар иштирок этган. Кофеинсиз қаҳва ичишдан олдин ва ярим соат ўтгач, иштирокчилар диққат, хотира ва реакция тестларини ўтказишди. Олимлар шунингдек, мия фаолиятини функционал магнит-резонанс томография ёрдамида баҳоладилар.
Ичимликни ичгандан сўнг, кўнгиллилар диққат ва маълумотни сақлашни талаб қиладиган вазифаларни тезроқ бажаришлари аниқланди. Бармоқ тезлиги тестларида ҳам яхшиланишлар кузатилди.
Мия сканерлаши визуал ишлов бериш билан боғлиқ бир нечта соҳаларда фаолликнинг ошганлигини, шунингдек, ҳаракатни бошқариш билан боғлиқ соҳаларда ўзгаришларни аниқлади. Миянинг бир соҳасидаги фаоллик диққат тестида ишлаш тезлиги билан боғлиқ эди.
Тадқиқотчилар шунингдек, ичимликни ичгандан кейин диастолик қон босимининг ошганлигини ва бош оғриғининг кучайганлигини аниқладилар. Юрак уриши ва систолик қон босими сезиларли даражада ўзгармади.
Муаллифлар нафақат кофеин, балки қаҳва таркибидаги бошқа моддалар ҳам мия фаолиятига таъсир қилиши мумкинлигини таъкидладилар.
