6 ёшли болалар мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олинади

6 ёшли болалар мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олинади

2027 йилдан бошлаб Ўзбекистонда 6 ёшли болаларнинг барчаси бир йиллик мажбурий мактабга тайёрловдан ўтиши режалаштирилган.

Бунинг учун бепул тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиб, зарур педагоглар ва жиҳозлар билан таъминланади.

Шунингдек, 2026 йилдан ҳар йили камида 100 та боғча қуриш ёки реконструкция қилиш, бешта вилоятда эса давлат-хусусий шериклик асосида 500 та мактабгача таълим ташкилоти очиш кўзда тутилган.

Хусусий боғчаларни қўллаб-қувватлаш ва тарбиячилар малакасини ошириш ҳам режалаштирилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: