Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди
UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили Усман Нурмагомедов ва унинг жамоадошлари билан юз берган жанжал сабаб ҳибсга олинганидан кейин озодликка чиқди.
У бу ҳақда илк бор фикр билдирди.
«Барчага шуни маълум қилмоқчиманки, мен озодликка чиқдим. Ҳолатим яхши, соғломман ва фаолиятимни давом эттиришга тайёрман.
Ушбу масалани ҳал қилишда ёрдам берган Абу-Дабидаги барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен Абу-Дабига келишни яхши кўраман ва бу ерда мени илиқ кутиб олишларидан хурсандман.
Уларнинг барчасини озод қилишларига жуда умид қиламан — мен ҳеч кимга нисбатан айблов қўймадим. Барчага тинчлик ва энг яхши тилакларимни билдираман. Меҳрингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат», — деб ёзди Двалишвили Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
