Болгария содиқлик сабаб Россия нефтидан воз кечди

Болгария содиқлик сабаб Россия нефтидан воз кечди

Болгария Европа Иттифоқининг Россия нефтига қўйган тақиқи доирасида мазкур давлатдан нефть импорт қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Тhе Kyiv Independent нашри хабар берди.

Хабарга кўра, Болгария 1 мартдан бошлаб расман Россиядан нефть импортини тўхтатган. Ҳукумат бу қарорни Европа давлатлари умумий мақсадларига содиқлик деб баҳолаган.

Олдинроқ Болгария бош вазири Николай Денков Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашган эди. Учрашувда икки мамлакат ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда Россия билан иқтисодий алоқаларни максимал чеклаш ҳақида гап борган.

Манбада айтилишича, Болгария ҳукумати ўзининг тарихий иттифоқчиси бўлган Россиядан юз ўгиргани сари, Россия разведкасининг мамлакатга кириб келиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. Ҳукумат мамлакатда Россия махсус хизматларининг разведкачилари фаоллашаётганини маълум қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: