Туркиядаги шифохонада кутилмаганда отишма содир берди

Туркиядаги шифохонада кутилмаганда отишма содир берди

Туркия жануби-ғарбидаги Денизли шаҳрида отишма юз берди, дея хабар бермоқда маҳаллий нашрлар.

Ҳодиса касалхонага кираверишдаги ошхонада содир бўлди. Оқибатда 7 киши жароҳатланган, шунингдек, ҳалок бўлганлар бор.

“Денизлида икки киши Памуккале университети касалхонасининг тез ёрдам бўлимига кираверишдаги чойхонада ўт очди”, — дейилади хабарларда.

Полиция тезда воқеа жойига етиб келган, бироқ ҳужумчилар қочишга муваффақ бўлган. Уларнинг шахси ҳали аниқланмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: