Арманистон EИга куздан кечиктирмай ариза беради – Hraparak
Арманистон ЕИга аъзо бўлиш учун куздан кечиктирмай ариза бериши керак. Бу ҳақда Арманистоннинг «Hraparak» газетаси бош вазир Никол Пашинян баёнотига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, ҳукмрон партия депутатлари билан ёпиқ учрашувда Пашинян Ғарб Россиядан ажралиб, уни минтақадан олиб чиқиш бўйича амалий қадамлар талаб қилаётганига, ҳозирги вазиятда Арманистоннинг талабларга риоя қилишдан бошқа чораси йўқлигига шама қилган.
Қайд этилишича, бош вазир жамоасининг аксарияти бу масалада шошқалоқликка қарши, шунинг учун Пашинян мамлакат ташқи сиёсатидаги ўзгаришлар учун халқдан ишонч вотумини талаб қилиб, конституциявий референдум ўтказмоқчи.