Тошкентда оилали аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган кондуктор қамалди
4 март куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида йўловчи аёлга жинсий алоқада бўлишни таклиф қилган 9т-сонли автобуснинг чиптачисига суд ҳукми ўқилди.
Суд мажлисида аёл 9т-сонли автобусда чиптачи вазифасида ишлаб келаётган 1996 йилда туғилган И.А. унга бир неча маротаба шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган гапларни айтгани, унга оиласи борлигини айтишига қарамасдан, бирга жинсий алоқада бўлишни таклиф қилганини билдириб, унга нисбатан қонуний жазо беришни сўради.
Суд И.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддасининг 1-қисмида (Шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топди ва унга шу моддага асосан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.