16 яшар қизни фоҳишаликка мажбурлаган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

16 яшар қизни фоҳишаликка мажбурлаган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти Қарши туманида 16 яшар қизни фоҳишаликка мажбур қилган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Маълум қилинишича, Болалар омбудсмани котибиятига “Истиқболли авлод” ННТ орқали Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида яшовчи 2008 йилда туғилган қиздан мурожаат келиб тушган.

Қизнинг билдиришича, у уйидаги тазйиқ ва яқинлари уни тушунмаслиги туфайли уйдан чиқиб кетган. Сўнг бир таниши уни Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги қандайдир хонадонга олиб борган. Мазкур хонадон эгаси бўлган аёл эса қизни фоҳишаликка мажбур қилган, лекин у муайян вақтдан кейин у ердан қочиб кета олган ва кўмак сўраган.

“Болалар омбудсмани сўрови асосида Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди”, дейилади хабарда.
Текширув натижасида жорий йилнинг 5 март куни аёлга нисбатан Жиноят кодекси 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: