АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси SpaceX компаниясига нисбатан тергов бошлади

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси SpaceX компаниясига нисбатан тергов бошлади

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги демократлар Россиянинг Starlink терминалларидан фойдалангани сабабли SpaceX компаниясига нисбатан тергов бошлади.

Бу ҳақда Тhe Washington Post хабар берди.

Конгрессменлар Илон Маскнинг компанияси Россияга тўсқинлик қилиш учун тегишли хавфсизлик чораларини кўрган ёки йўқлигини текширмоқчи.

Уларнинг маълум қилишича, бу Украина хавфсизлиги, украиналиклар ҳаёти ва АҚШ миллий хавфсизлигига жиддий таҳдиддир.

Аввалроқ, Украина Бош разведка бошқармаси Россия Федерацияси араб мамлакатлари орқали Украинадаги урушда фойдаланиш учун Starlink терминалларини сотиб олаётгани ҳақида хабар берган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: