Ислом G8 давлатларига ягона валюта жорий этиш таклиф қилинди

Ислом G8 давлатларига ягона валюта жорий этиш таклиф қилинди

Бу таклиф Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасинадан Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида Ислом Саккизлиги (D-8) мамлакатлари савдо вазирлари билан учрашувда билдирилди.

Business Standard хабар беришича, учрашув имтиёзли савдо шартномаларини муҳокама қилишга бағишланган. Тадбир иштирокчилари 2030 йилга бориб ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ҳозирги 146 миллиард доллардан 500 миллиард долларга ошириш мақсадига келишиб олдилар.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги савдони ривожлантириш учун Европа Иттифоқи мисолида умумий валютани жорий қилсак, жуда яхши бўларди. Мақсадим – оддий аҳоли фаровонлигини, ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш. Бу ўзаро савдони кучайтира олсакгина мумкин. Агар биз савдо-сотиқни кучайтира олсак, у ҳолда бошқаларга қарам бўлиб қолмаймиз», – дея Ҳасинанинг сўзларини келтиради Business Standard.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: