Украиналик генерал хизматдан четлаштирилди

Украиналик генерал хизматдан четлаштирилди

Украина Қуролли кучлари Бош штабининг собиқ бошлиғи Сергей Шаптала собиқ бош қўмондон Валерий Залужний ортидан ҳарбий хизматдан бўшатилди.

Бу ҳақда «Украинска правда» нашри манбаларга таяниб ёзди, деб ёзади «Репорт» .

Украина президенти Владимир Зеленский Шапталани Бош штаб бошлиғи лавозимидан бўшатиб, унинг ўрнига ҳудудий мудофаа кучлари қўмондони Анатолий Баргилевични тайинлади: «Залужний ва Шаптала ҳарбий хизматга яроқсизлиги сабабли ўз вазифаларидан озод этилди».

Дўстларингизга ҳам юборинг: