Франция Молдова билан мудофаа шартномасини имзолади

Франция Молдова билан мудофаа шартномасини имзолади

Бу ҳақда Financial Times ёзмоқда.

Шартнома Франция ҳарбий вакилининг Молдовага жойлаштирилишини, шунингдек, қуролларни тайёрлаш ва етказиб бериш бўйича ҳамкорликни ўз ичига олади. Париж, шунингдек, Молдова энергетика, табиий ресурслар ва темир йўл транспорти лойиҳаларига сармоя киритишга ваъда берди. “Франция Молдованинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда давом этади”, — дея таъкидлади Макрон.

Аввалроқ, Кишинёв ҳукумати билан келишмовчиликлар фонида Молдова таркибидаги Гагаузия мухторият ва тан олинмаган Днестрбўйи Республикаси ёрдам сўраб Россияга мурожаат қилгани хабар қилинган эди. Владимир Путин эса Сочида Молдова Гагауз мухторияти раҳбари (бошкан) Евгения Гуцул билан учрашиб, гагаузия ва гагауз халқини халқаро майдонда қонуний ҳуқуқлари, ваколатлари ва позицияларини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлашга ваъда берганди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: