Жанубий Кореяда талабалар имтиҳонда кўчирмачилик қилгани учун вазир ишдан кетди

Жанубий Кореяда талабалар имтиҳонда кўчирмачилик қилгани учун вазир ишдан кетди

“Yonhap” хабарига кўра, президент Ли Чже Мён 22 ноябрь куни таълим вазири Чхве Гё Чжиннинг истеъфосини қабул қилган.

Вазир имтиҳонларда СИ ёрдамида кўчиришнинг олдини олиш чоралари кечиккани учун масъулиятни зиммасига олган.

Можаро солиқ маслаҳатчилари малака имтиҳонида энг юқори натижани олган иштирокчи яширин камера ва СИ ёрдамида кўчирганини тан олганидан кейин бошланган. Бу ҳолат олийгоҳларга кириш имтиҳони — “сунин” арафасида юз берган.

Имтиҳонда электрон қурилмалар билан боғлиқ 111 та қоидабузарлик қайд этилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: