Қашқадарёда директор ўқувчиларнинг бошини бир-бирига уриштириб, калтаклади
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги мактаблардан бирининг директори ўғил болаларнинг бошини бир-бирига уриштириб, калтаклаётгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Маълум қилинишича, воқеа бундан бир йил аввал, 2023 йилнинг февраль ойида вилоятнинг Яккабоғ туманидаги 80-мактабда содир бўлган.
Ҳозирда мактаб директорининг фаолияти юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Бошқарма бу каби ҳолатларни қоралайди ва директорнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ўрганилиб, унга нисбатан ҳуқуқий чора кўрилишини билдиради.