“Қамчиқ” довонида қор ёғмоқда (видео)

“Қамчиқ” довонида қор ёғмоқда (видео)

Йўлларда кўриш масофаси 500 метрни, шамол 3-5 м/с. ни, ҳаво ҳарорати -1 даражани, намлик 88 фоизни ташкил этмоқда.

“Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМ томонидан йўлни қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

 

“Қамчиқ” довонида ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишлари ва хавфсизлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: