Фарғонада пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

Фарғонада пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

2024 йил 3 март куни соат тахминан 21:00 ларда Марғилон шаҳар Мустақиллик ва А.Яссавий кўчалари кесишмасида «Nexia-3» русумли транспорт воситаси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Натижада пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилган ва ушбу транспорт воситасини ва уни бошқарган шахсни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: