Швециянинг ҳарбий самолёти Россия чегаралари яқинидан учиб ўтди

Швециянинг ҳарбий самолёти Россия чегаралари яқинидан учиб ўтди

Швециянинг ҳарбий самолёти мамлакат НАТОга аъзо бўлганидан кейин биринчи марта Россия чегаралари яқинидан учиб ўтди.

 

Бу ҳақда Itamilradar ҳарбий самолётларининг парвозларини кузатиш портали хабар бермоқда.

 

Порталнинг ёзишича, Gulfstream s102b самолёти Полша орқали Калининград вилояти ва Белорусия чегараларидан учиб ўтган.

 

Самолёт бортида хабарлар ва бошқа электрон сигналларни тутиб олиш ва таҳлил қилишга қодир бўлган турли хил ускуналар мавжуд, дея қўшимча қилинади унда.

 

Itamilradar портали, шунингдек, Saab 340 AEW&C томонидан Болтиқ денгизи бўйлаб амалга оширилган иккинчи парвоз ҳақида ҳам хабар берди. Ушбу самолёт узоқ масофадан туриб турли нишонларни аниқлашга қодир радар тизими билан жиҳозланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: