IBF рейтинги янгиланди: ундан уч нафар боксчимиз ўрин олди
Халқаро бокс федерацияси (IBF) февраль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
Рейтингдан 3 нафар боксчимиз ўрин олган:
Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойдаги каби 3-ўринда қайд этилди;
Ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 15-ўринда қолди;
Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 14-ўринда қолди.
Супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) Исроил Мадримов ўтган ой 12-ўринда эди. Бу сафар рейтингда йўқ. Боксчимиз бошқа йўналишда (WBA) чемпион бўлгани сабаб, катта эҳтимол IBF рейтингдан чиқарилган.