Танзанияда тошбақа гўштини истеъмол қилган 8 киши ҳалок бўлди

Танзанияда тошбақа гўштини истеъмол қилган 8 киши ҳалок бўлди

Танзаниянинг Занзибар вилоятидаги Пемба оролида денгиз тошбақаси гўштини истеъмол қилган 8 нафар бола ҳалок бўлди, 78 нафар катта ёшли киши заҳарланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги ёзди.

Маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси ходими Хажи Бакари Хажининг сўзларига кўра, тиббий лаборатория натижаларига кўра, заҳарланганлар сешанба куни тошбақа гўшти истеъмол қилгани маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал, 2023 йилнинг март ойида Танзаниянинг Мафия оролида денгиз тошбақаси гўштини истеъмол қилган 7 киши ҳалок бўлган, яна 8 киши заҳарланган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: