Шамоллашда ҳароратни туширувчи табиий воситалар
Резавор мевалар. Ўрмон мевалари – маймунжон, ертут, малина, клюква, брусника ва черника бу борада энг муҳим восита ҳисобланади..
Доривор ўтлар. Малина ва смородина барглари, чаканда (облепиха) бўтоғи ва барглари, мойчечак ва липа гуллари ҳам ҳароратни туширишда ёрдам беради.
Асал – терлатувчи, иммунитетни мустаҳкамловчи ва антибактериал хусусиятга эга бўлгани учун ҳам ҳароратни туширувчи ҳисобланади.