Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси этиб тайинланди

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тимур Раҳмонов бугун Латвия пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Янги тайинланган элчи 2021-2024 йилларда мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги бош консул лавозимида ишлаган. Унинг консуллик округига Россиянинг Сибир федерал округи кирган.

46 ёшли дипломат Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

Тимур Раҳмонов ТИВ тизимидаги фаолиятини 1999 йилда бошлаган. Ўтган йиллар давомида у вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг Польша, Италия ва Испаниядаги элчихоналарида турли лавозимларда ишлади. 2017–2018 йилларда эса Ташқи ишлар вазирлигининг Урганч шаҳри ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Хоразм вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

Рус, инглиз, поляк, испан тилларини мукаммал билади.

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари (2019–2024) ҳамда мамлакатимизнинг Литва (2021–2024), Эстония (2020–2024) ва Финляндиядаги (2020-2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида ишлаган Қадамбой Султонов ўрнига тайинланди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: