Тошкентда дарс қолдирган ўқувчининг отаси мактабда жанжал кўтарди

Тошкентда дарс қолдирган ўқувчининг отаси мактабда жанжал кўтарди

12 март куни Чилонзор туманида жойлашган 200-мактабда сурункали равишда дарс қолдираётган ҳамда тартиб интизоми яхши бўлмаган ўқувчилардан бирининг отаси фуқаро М.Э. мактабга чақирилиб, унга фарзанди билан боғлиқ вазият тушунтирилган. Фуқаро М.Э. эса мактаб маъмурияти билан жанжаллашган.

Шундан сўнг фуқаро тезкор гуруҳ томонидан туман ИИБга олиб борилган ва унга нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) бўйича баённома расмийлаштирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: