Қирғизистон русча-қирғизча атамаларни махсус луғатда тартибга солади

Қирғизистон русча-қирғизча атамаларни махсус луғатда тартибга солади

Қонунчилик атамаларининг русча-қирғизча луғатини яратиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унга Қирғизистон парламенти спикери ўринбосари Нурланбек Азигалиев бошчилик қилди. Унинг тушунтиришича, ташаббуснинг мақсади қонунларда қўлланиладиган атамаларга тушунтириш ва талқинларни соддалаштиришдир.

Русча-қирғизча луғат яратиш масаласи ўтган йилнинг ёзида республикада «Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинганидан сўнг, мансабдор шахслар ва депутатлар парламент ва вазирликлар деворлари ичида фақат қирғиз тилида гапиришга мажбур бўлганидан кейин пайдо бўлди.

«Бугунги кунда кўплаб янги халқаро атамалар пайдо бўлди. Уларнинг аниқ маъносини билмасдан, биз бу атамаларни турли йўллар билан ишлатамиз. Шу боис ташаббуснинг асосий мақсади атамалардаги чалкашликларга барҳам беришдир», — дея аниқлик киритди Азигалиев.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: