Рўза тутмаганларга қарши рейд ўтказилди
Нигериянинг Ислом полицияси рўза тутмаганларга қарши рейдлар ўтказди.
Нигериянинг шариат ҳукмрон штати ҳисобланувчи Канода Ислом полицияси рўза тутмаганларга қарши рейд ўтказди.
Полиция емакхоналарга кириб у ерда овқатланаётганларни махкамага олиб кетган. Умумий ҳисобда 11 киши ҳибсга олинган ва улар рўза тутишларини айтиб қасам ичишганидан сўнг озод қилинган.