Сочида Евроосиё тоғ курортлари фестивали ўтказилмоқда

Сочида Евроосиё тоғ курортлари фестивали ўтказилмоқда

13-16 март кунлари Россиядаги “Роза хутор” тоғ дам олиш масканида Евроосиё тоғ курортлари алянсига кирувчи давлатлар вакиллари иштирокида биринчи фестиваль ташкил этилмоқда.

Мазкур фестиваль Евроосиё мамлакатлари тоғ туризми вакиллари ва шу соҳа мутахассисларини бирлаштирувчи тадбирларнинг биринчиси бўлиб, 2014 йилда ўтказилган Сочи олимпиадасининг ўн йиллигига бағишланган.

Унда Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Беларусь ва Қирғизистондаги тоғ курорти масканлари раҳбар ва мутахассислари, туризм соҳаси вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Жумладан, фестивалда мамлакатимиздан “Амирсой” дам олиш маскани вакиллари қатнашмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: